Light | 18:52 / 02.05.2016
18381
12 дақиқада ўқилади

Масофавий иш ҳақида 7 та юридик савол

АКТнинг кенг ривожланиши жумладан меҳнат муносабатлари соҳасидаги одамлар учун ҳам қўшимча имкониятларни очди. Бугун нафақат компания офиси, балки минтақа, ҳатто республика ташқарисида туриб ҳам ишлашга ҳеч нима халақит бермайди. Бизнинг шарҳимизда – масофавий режимдаги меҳнат муносабатларида назаримизда энг муҳим бўлган нозик жиҳатлар ва бу мавзу бўйича амалий тавсиялар. 
Бозор иқтисодиёти тараққиётини инобатга олган ҳолда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига АКТни жорий қилишнинг замонавий тенденциялари меҳнат соҳасини ҳам четлаб ўтмайди: босқичма-босқич изланувчилар ва бўлғуси иш берувчиларни ажратиб турувчи черагалар шартлилар жумласига ўтмоқда. Умуман масофавий режимда ишлаш, аниқ афзалликлардан ташқари, бундай муносабатларнинг етарлича норматив тартибга солинмаганлиги билан боғлиқ муайян қийинчиликлар ва саволларни юзага келтиради. 
Демак, ходимни масофавий иш шартларида расмийлаштиришда иш берувчида вужудга келиши мумкин бўлган бир нечта саволлар.

Бундай иш қонунчиликни бузиш ҳисобланмайдими? 
Ҳақиқатан, амалдаги қонуний мақбул келадиган иш тушунчаси унга қўйиладиган талаблардан бири сифатида транспортда қатнаш жиҳатдан қулайликни кўзда тутади. Меҳнат кодексининг (МК) 63-моддасига асосан иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас. 
Бундан ташқари, яқинда вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш учун жавобгарлик киритилди (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2232-моддаси1). 
Эслатиб ўтамиз, доимий пропискага эга бўлмаган, бироқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида беш кундан ортиқ турган шахслар ички ишлар органларида ҳисобга олинади2, паспорт тизимини бузувчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 223-моддаси билан жарима кўзда тутилган. Фуқароларнинг бу тоифаси учун узоқда туриб ишлаш – ишга жойлаштиришнинг яхши варианти ҳисобланади ҳамда ўз мажбуриятларини масофавий бажариш тўғрисидаги шартнома бошқа жойлардан келганларни ҳисобга олиш режимини бузиш ҳисобланмайди.   
Модомики амалдаги меҳнат тўғрисидаги норматив ҳужжатлар масофавий иш режимида ишлашга бевосита тақиқни сақламас экан, тегишинча, бундай иш ҳам қонунни бузиш ҳисобланмайди.  

Ҳар қандай узоқда туриб ишлайдиган ходим касаначи ҳисобланмайдими?
Масофавий ходимлардан фарқли ўлароқ қонунчиликда касаначилар меҳнатининг ҳуқуқий режими хусусиятлари акс этган. 
Касаначилар – бу тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишни амалга ошираётган шахслардир3. Касаначиликни ташкил қилиш, инчунун, технологик жараён уй шароитларида бутловчи буюмларнинг айрим турларини, ярим тайёр маҳсулотлар, маҳсулотлар ва ишларни ишлаб чиқариш имконини берадиган саноат тармоқларида кооперация шаклини намоён қилади. 
Умуман касаначиликка доир масалаларни тартибга соладиган НҲҲ эскирган ҳамда замонавий сўровларга тўлиқ ҳажмда  жавоб бермайди. Касаначиликни аниқлаш асосига қўйилган мезонлар (ишлаб чиқариш фаолияти, иш жойига мулк ҳуқуқининг мавжудлиги) ходимларнинг мазкур тоифасига киритиш мумкин бўлган шахслар доирасини жиддий торайтиради. 
Шундай экан, шубҳасиз, иш берувчи жойлашган жойи ёки унинг таркибий бўлинмасидан ташқарида ишлайдиган ҳар ким ҳам  амалдаги ҳуқуқий нормалар туфайли касаначи ҳисобланавермайди. 
Ҳозир шундай вазият юзага келмоқдаки, унга кўра масофавий ходимларнинг алоҳида тоифаси вужудга келмоқда, ҳуқуқий тартибга солиш эса мавжуд эмас. Бундан қонунчиликни такомиллаштириш ва мазкур камчиликни тўлдириш зарурати тўғрисида хулоса чиқариш мумкин.    

Ҳар ким ҳам узоқда туриб ишлаш режимида ишлаши мумкинми?
Айтиш жоизки, бундай иш шакли бюджет соҳаси ташкилотларига тўғри келиши амри маҳол. Улар амалдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори5 асосида тасдиқланган штат жадвалига таянадиган кадрлар сиёсати билан чегараланган. Бюджет ташкилотларида ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун мажбурий тартибда иш вақтининг табель ҳисоби юритилади. Келтирилган нормативлардан четга чиқиш бюджет интизомини бузишга, оқибатда, кўзда тутилган ташкилот мансабдор шахсининг белгиланган жавобгарлигига олиб келиши мумкин. 
Хусусий ташкилотлар ҳам масофавий иш тўғрисидаги шартномани ҳар бир мутахассис билан туза олмайди – талай касблар барибир одамнинг бевосита иш жойида бўлишини кўзда тутади. Шунинг учун мазкур масалада бундай режимда бажарилаётган мажбуриятлар натижасини жиддий ёмонлаштирмасдан ходим билан ўзаро муносабатларнинг реал имкониятларидан келиб чиқиш зарур. 

Масофавий ходимга ҳужжатлар қандай тартибда расмийлаштирилади?
Масофавий режимда ўз меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим ва иш берувчи ўртасидаги асосий коммуникация шакли бўлиб электрон ёзишмалар ҳисобланади. Электрон ёзишмаларнинг юридик кучи тўғрисида шу ерда батафсил маълумот берилган. 
Электрон ҳужжатлар тузиш билан ишга қабул қилишни расмийлаштириш амалдаги меҳнат қонунчилигига зид эмас. Меҳнат шартномаси ва унинг асосида чиқарилган ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходим томонидан кўрсатилган электрон почтага юборилиши мумкин.  Бундай ҳужжат шакли “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”6 Қонунга биноан қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади, башарти у барча зарур реквизитларни (ЭРИ7, номи, жўнатувчининг почта ва электрон манзили, ҳужжатни яратиш санаси) сақласа. Кўрсатилган ҳужжатларнинг эквивалентлари ҳам қоғозда расмийлаштирилиши, тегишли тарзда иш берувчи томонидан тасдиқланиши ва ходимга почта орқали юборилиши мумкин. 
Бошқа кадрлар бўйича тартиботлар: меҳнат таътили тақдим қилиш, меҳнат шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва бошқалар ҳам шунга ўхшаш тарзда расмийлаштирилади. 
МКнинг 80-моддасида ишга қабул қилишда  иш берувчига тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг тугал рўйхати келтирилади. Бу: 

  • паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; 
  • меҳнат дафтарчаси, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотнома;
  • ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа тегишли ҳужжат. 

Бунда барча ҳужжатлар, бундан меҳнат дафтарчаси мустасно, иш берувчига электрон шаклда рақамли нусхалар кўринишида тақдим қилиниши мумкин. 
Масофавий ходимнинг меҳнат дафтарчасини икки вариантда тўлдириш мумкин. 
Биринчиси.  Агар қабул қилинаётган ходим биринчи марта ишга жойлаштирилаётган бўлса, иш берувчи мустақил равишда унга  меҳнат дафтарчаси очиши ва унга тегишли қайдлар киритиши керак, меҳнат шартномаси бекор қилинганда эса уни почта орқали ходимга жўнатиши керак.

Иккинчиси. Ходимда меҳнат дафтарчаси бўлган тақдирда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгини қўйдириш учун уни иш берувчига топшириш ёки почта орқали ёхуд курьерлик етказиб бериш ё уни шахсан ёки нотариал тасдиқланган ишончномага эга вакили орқали  тақдим қилишга тўғри келади. 

Албатта, мазкур ҳолатда расмийлаштирилаётган ҳужжатлар ўзига хос хусусиятларга эга. Меҳнат шартномаси ходим масофавий режимда меҳнат қилаётганлигига кўрсатмани сақлаши даркор. Мазкур формулировка меҳнат шартномасига тўлиқ мувофиқ равишда масофавий ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилади.  Шунингдек иш берувчи ташкилотнинг ички меҳнат тартиботи қоидалари ва локал ҳужжатлари масофавий иш тўғрисида тузилган меҳнат шартномаси моҳиятига зид келмайдиган қисмида ходимга татбиқ этилишини ҳисобга олиш зарур. 
Бундан ташқари, ходим томонидан маълум дастурий таъминот, узатиладиган маълумотларнинг криптографик ҳимоя воситаларидан ва ҳ.к. фойдаланиш масалалари алоҳида шартлашиб олиниши керак. 
 

Масофавий ходимнинг иш вақти ҳисоби қандай юритилади?
Ходим физик жиҳатдан иш берувчи ҳудудидан ташқарида жойлашганлигини инобатга олиб, унга аниқ иш режимини (олайлик, ҳар куни 9.00 дан 18.00 гача икки дам олиш куни билан беш кунлик иш ҳафтаси) фақат у томондан бажарилаётган фаолият туси буни талаб қилса ва иш берувчининг ҳақиқатда ходим томонидан ўрнатилган иш режимига риоя қилинишини назорат қилиши имконияти бўлган тақдирда ўрнатилади. Бу масофавий иш тўғрисида меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. 
Бошқа ҳолларда ходим ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажарган ҳолда иш ва дам олиш вақтини ўз ихтиёрига кўра тақсимлашга ҳақли. Бундай ходимга табель (агар ташкилотда иш вақтининг табель ҳисоби кўзда тутилган бўлса) ташкилотда жорий қилинган тартибга мувофиқ: меҳнат қонунчилигида белгиланган унинг меъёрий давомийлиги тўғрисидаги талабларга мувофиқ иш вақтининг оддий ёки жамлаб ҳисобга олиш кўринишида тўлдирилади. 

Масофавий ходимларга тўловлар қандай амалга оширилади?
Ҳар бир ходимга, шу жумладан масофавий ходимга у томондан амалга оширилаётган фаолиятга боғлиқ муайян тўловлар: иш ҳақи, кафолат ва компенсация ҳисоблаб ёзиш, иш вақтидан ташқари ишлаганлик (иш вақти режимига боғлиқ ҳолда) учун тўланади. 
Мазкур масалада мақбул вариант – ходимга тўланиши лозим бўлган барча пулларни хизмат кўрсатувчи банкда иш ҳақи лойиҳалари доирасида банк хизмати кўрсатиш шартномаси асосида очилган ходимнинг банк пластик картасига ўтказиш ҳисобланади. Бу ҳолатда фақат ходимнинг ёзма розилигини олиб, тегишли келишувга келиш талаб қилинади. Шунингдек ходимда мавжуд фаол пластик картанинг транзит ҳисобварағи рақамини сўраб олиш мумкин. 

Шундай мутахассисни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича расмийлаштириш осон эмасми?
Албатта, амалдаги қонунчилик доирасида тарафларнинг мажбуриятларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ёки пудрат шартномаси билан расмийлаштириш мумкин. Бироқ муносабатларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштириш меҳнат шартномаси тарафларида муайян ҳукуқий мақом мавжудлигини кўзда тутади, бу ходим учун, хусусан, қонун билан кўзда тутилган кафолатлар ва имтиёзларда ифодаланади, улардан ҳар ким ҳам воз кечишга шошилмайди.    Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада йиллик асосий ёки қўшимча меҳнат таътили ҳуқуқи кўзда тутилиши мумкин эмас, энг муҳими, агар шартнома бўйича тўланаётган суммалардан ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар амалга оширилмаса, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича иш даври пенсияга ҳуқуқ берадиган меҳнат стажини аниқлашда ҳисобга олинмайди. 
Бошқача айтганда, мазкур масалани ҳал қилишда ижтимоий пакет белгиловчи аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш ҳар қандай масалага ечим эмас ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, бажарилган иш учун гонорар тўлаш ва ҳ.к. масалаларни ҳал қилишни кўзда тутади. 
***
Умуман олганда масофавий иш мавзуси етарлича кенг ва талай масалаларни кўтаради. Бироқ биз узоқда туриб ишлаш режимида иш берувчилар ва ходимлар ўзаро муносабатларининг бошланғич босқичида энг долзарб жиҳатларни ёритишга ҳаракат қилдик.   

Олег ЗАМАНОВ, эксперт.

Манба: norma.uz

Мавзуга оид