Спорт | 19:35 / 03.05.2016
4933
1 дақиқада ўқилади

«Челси» ва «Тоттенҳэм» учрашуви вақтида футболчилар ўзларини ёмон тутгани учун икки жамоа ҳам жазоланиши мумкин

Англия футбол ассоциацияси АПЛ доирасидаги «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари учрашувидан кейин жамоаларнинг иккаласини ҳам жазолаши мумкин.

The Telegraph нашри берган хабарга кўра, «шпорлар» шундоқ ҳам жамоанинг бир йўла тўққиз футболчиси огоҳлантириш олгани учун ҳам автоматик тарзда жазога тортилади.

Яримҳимоячи Мусса Дембеле лондонликлар ҳужумчиси Диего Костанинг кўзига бармоғини тиқиб олишга урингани учун уч учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.

Ўйин сўнггида иккала жамоа футболчилари иштирокида жанжал келиб чиққан бўлса, «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Дэнни Роуз Гуус Хиддинкни туртиб юборган ва у майдонга йиқилиб тушганди.

Манбага кўра, футболчиларнинг ўзи номақбул тутиши натижасида иккала клуб ҳам жазоланади.

Мавзуга оид