Фан-техника | 20:31 / 03.05.2016
13232
2 дақиқада ўқилади

eMac 2016 — ретро услубдаги iMac

Curved немис дизайнерлари жамоаси Macintosh оиласига мансуб eMac (educational Mac) моноблокини ишлаб чиқариш борасида бироз фантазияга берилиб, компьютернинг янгилангани бўйича ўз талқинини намойиш этди. Ишлаб чиқилган дизайнда ижодкорлар эски, оригинал электрон машиналарнинг бизга таниш бўлган қиёфасини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган бўлсада, eMac замонавийликни ҳам ўзида мужассам этган. 

Дизайнерлар талқинига кўра, икки хил талқинда бўлади: iPhone корпусидек ранлар («кумуш», «кулранг космос», «тилларанг» ва «пушти олтин»)га эга eMac Edition ҳамда iPod учун хос рангли(«кумуш», «кулранг космос», тилларанг, кўк ва пуштиранг) гаммалардаги eMac Legacy Edition. Барча компьютерлар кенг алюминий тиргакли қайрилган шаклдаги алюминий панелидан ташкил топган бўлиб, тепадан қаралганида эски компьютерни ёдга солади. Олд панелда  4:3 бурчакка эга ингичка 17 дюймли сенсор экран, барчага севимли бўлган Apple логотипи, 3D-тасвирлар учун иккита камера ва иккита стереодинамика мавжуд. Apple Pencil қалами, сичқонча  ва Magic Keyboard симсиз клавиатурасига уланиш учун Bluetooth ўрнатилган. Шуниндек, орқа панелда учта USB-порт жойлашган. Янги дизайн жуда ҳам жозибали кўринишда яратилганлигини кўришингиз мумкин. 


 

 

Мавзуга оид