Жаҳон | 19:17 / 06.05.2016
18360
2 дақиқада ўқилади

Россия ФХХ: Марказий осиёликлар Красноярскда терактлар содир этмоқчи бўлган

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Красноярск жамоат транспортида халқаро террорчилик билан боғланган Марказий осиёликлар тайёрлаган терактни бартараф этди, деб хабар берди 6 майда махсус хизмат.

"6 майда Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Красноярскда май байрамлари вақтида жамоат транспортида теракт содир этилиши бартараф этилди. Халқаро террорчилик ташкилотлари билан боғланган Марказий осиёлик фуқаролар қўлга олинди", дейилмоқда хабарда. 

Махсус хизмат қўлга олинганлардан "террорчилик фаолиятида қўлланадиган воситалар"ни (қандай воситалар эканлиги аниқлаштирилмоқда) мусодара қилган. Тергов манфаати нуқтаи назаридан қўлга олинганларнинг шахси ва бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти.  

Аввалроқ Москвада май байрамларида терактлар содир этмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинганди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, қўлга олинганларнинг барчаси Марказий осиёликлар бўлган. Улардан 4 нафари қурол-аслаҳани ноқонуний айлантириш айби билан ҳибсга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Мавзуга оид