Жаҳон | 10:42 / 30.06.2016
5810
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳондураслик 6 нафар полициячини гиёҳванд моддаларни олиб киришда айбламоқда

Америка ҳукумати Ҳондурас полициясининг 6 нафар ходимини, йирик миқдордаги наркотик моддаларни АҚШга олиб киришда кўмак берганликда гумон қилиб, сиртдан айблади. Бу ҳақда, Нью-Йорк штати жанубий округи прокуратураси сайтида расман хабар қилинган.

Шу мазмундаги мурожаат, Нью-Йоркнинг Манҳэттен тумани федерал округ судига топширилган. Ҳондурас фуқаролари "АҚШга кокаин олиб киришга тил бириктириш" ва "ўқотар қурол билан боғлиқ жиноят"ни содир этганликда айбланмоқда.

Жанубий округ прокурори Прит Бхараранинг айтишича, полициячилар 2004 йилдан 2014 йилгача мазкур жиноятларни содир этган. Наркотик моддалар эса,  Ҳондурас орқали Венесуэла ва Колумбиядан етказилган. Шундан сўнг, моддалар Гватемала чегарасига олиб келинган ва АҚШга ўтказилган. Ҳозирда полиция ходимлари қидирувга берилган. 

 

Мавзуга оид