Иқтисодиёт | 19:27 / 14.07.2016
7102
1 дақиқада ўқилади

Англия Банки асосий фоиз ставкаси юзасидан қарорини эълон қилди

Фото: bloomberg

Буюк Британия марказий банки – Англия Банки, ЕИ таркибидан чиқиш бўйича референдум натижаларига қарамай, асосий фоиз ставкасини ўзгартирмасликка қарор қилди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Асосий фоиз ставкаси аввалги йиллик 0,5 фоизлик кўрсаткичда сақлаб қолинган. 

Британия марказий банкининг кредит-пул сиёсати қўмитасининг аксар аъзолари мазкур қарорни маъқуллаган. 

Таҳлилчилар ва иқтисодчилар эса, фоиз ставкасининг 0,25 га туширилишини тахмин қилишган эди. 


 

Мавзуга оид