Жамият | 15:44 / 14.07.2016
40644
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Келес кўпригида «Москвич» иштирокида ўта “қўрқинчли” ЙТҲ содир этилди

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Келес кўпригига юз берган йирик ЙТҲ суратлари эълон қилинди. Қолдирилган изоҳлардан воқеа 18:00 атрофида бўлганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. 

ЙТҲ гувоҳларининг ёзишича, «Москвич» автомобили йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган. Тўқнашув натижасида автомобиль жуда катта зарар кўрган.
Авария натижасида тан жароҳати олган ёки қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Мавзуга оид