Жаҳон | 09:56 / 18.07.2016
4962
1 дақиқада ўқилади

Британия ТИВ раҳбарининг самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: TheSun

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг унча катта бўлмаган самолёти Брюссель йўлида фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар бермоқда ОАВ.

Британия ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, самолёт Лондондаги Нортхолт авиабазасидан парвоз қилган. Аммо “техник муаммолар сабаб” Лутон халқаро аэропортига қўнган.

Ташкилотнинг қўшимча қилишича, Жонсон экипажнинг профессионаллигига ташаккур билдирган ва Лутон аэропорти режадан ташқари қўнишни қабул қилганидан миннатдор эканлигини ҳам айтиб ўтган.

Айни дамда Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Бельгияга парвозини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид