Жаҳон | 15:43 / 19.07.2016
5284
1 дақиқада ўқилади

Глазгода икки нафар маст учувчи қўлга олинди

Фото: swns

Шотландия полицияси ҳаво кемаси капитани ва унинг ёрдамчисини қўлга олди. Улар, самолётлари Глазго аэропортидан учиб кетиши аввалида алкоголли ичимлик таъсирида бўлган, деб хабар қилмоқда маҳаллий STV телеканали.

Телеканалнинг хабар қилишича, Канаданинг Air Transat авиакомпанияси самолётининг экипажи, ҳаво кемаси парвозидан бирмунча вақт аввалроқ шовқин кўтарган. Самолёт маҳаллий вақт билан 18-июль соат 13:00да Торонтога учиши керак бўлган. 

"39 ва 37 ёшли икки нафар эркак, темир йўл ва ҳаво транспортидаги хавфсизлик тўғрисидаги 2003-йили қабул қилинган Қонунга мувофиқ маст бўлганини полиция маҳкамаси тасдиқлай олади. Улар, 19-июль куни Пейсли шерифи суди олдида жавоб беради", — дея маҳаллий полиция вакили сўзларини келтиради телеканал. 

Шу муносабат билан ортга сурилган парвоз йўловчиларига меҳмонхонадан жой берилган. 

Мавзуга оид