Жаҳон | 19:07 / 17.08.2016
6747
1 дақиқада ўқилади

БМТ кузатувчиларининг Кашмирга кириши учун рухсат олишга уринмоқда

Фото: © EPA


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн расмий Деҳли ва Исломободнинг мустақил кузатувчиларга Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штати ҳамда Кашмирнинг Покистон назоратидаги ҳудудига киришлари учун рухсат бермаётганидан афсус билдирган. 

"Мен вакилларимизни киритишларини яна бир марта илтимос қиламан", - дейилади унинг Женевада эълон қилинган баёнотида. 

"Мен илтимосларимиз қаноатлантирилмаганидан чуқур афсусдаман", - деган ал-Ҳусайн. 

У, "ҳаддан ортиқ куч ишлатилишининг жиддийлиги, зўравонликларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳамда кўп инсонларнинг ўлдирилгани ва жароҳатлангани" ҳақида сўз юртган. Бундан ташқари, минтақада кунда-кунора юз бераётган турли хил тартибсизликлар ва кўнгилсизликларни ёдга олган. 

"Шундай ачинарли вазиятда, минтақа давлатларининг мустақил кузатувчиларга минтақада назорат ўтказишларини тақиқлаши, ачинарли ва афсусланарли ҳолатдир", - деб таъкидлаган БМТ олий бош комиссари. 


 

Мавзуга оид