Фан-техника | 20:20 / 19.08.2016
7737
2 дақиқада ўқилади

Геймерлар пойга симуляторида Гиннесс рекордини ўрнатишди

Фото:motor.ru

Беш нафар компьютер ўйинлари профессионаллари «видеоўйин бўйича дунёдаги энг узоқ давом этган пойга марафони»ни қайд этишди. Шу билан улар ўз натижаларини жаҳон Гиннесс рекорди сифатида ҳам рўйхатдан ўтказишди. Геймерлар, икки кеча-кундуз давомида 41 004 виртуал кмни ортда қолдиришган. Улар Forza Motorsport 6 пойга симулятори ёрдамида «Ле-ман» трассасида Ford GT суперкарини бошқариб шундай натижага эришганлар. 

Пойга 48 соат 29 дақиқа 21 сония давом этган, бу аввалги натижадан 28 дақиқа кўпроқ деганидир. Шу вақт мобайнида ўйинчилар 32 та қувват берувчи ичимлик, 146 идиш сув, 47 идиш газланган ичимлик ичиб, 3 кг ширинлик тановул қилишган. Ўртача ҳар бир «пойгачи» ўйин рулини тўққиз соатдан кўпроқ бошқариб, 603 айланани амалга оширган. 

«Улар имконсиз ишни амалга оширишди. Худди “Ле-Ман”даги каби бошқариш, ахир бу пойга йўлаги пойгачидан жуда ҳам диққатли бўлишни, катта кучни талаб қилади. Шу билан бирга, улар бизга қараганда 2 баравар кўпроқ ўтиришди», — деган Ford Chip Ganassi Racing жамоаси пилоти Штефан Мюкке. 

Сўнгги «Ле-Ман» пойгасида Америка жамоаси LMGTE Pro тоифасида иштирок этиб, Ford GT купеси ёрдамида ғалаба қозонган эди. 

Аввалроқ, Ford компанияси GT суперкарини яна икки йил ишлаб чиқаришини маълум қилганди. Шундай қилиб, америкаликлар 4 йил мобайнида купенинг мингдан ортиқ нусхасини ишлаб чиқаради. Ford GT суперкарига 3,5-литрли жуфт-турбо V6 мотори қўйилади. У машинани 600 от кучидан кўпроқ қувват билан таъминлайди. 

 

Мавзуга оид