Спорт | 18:31 / 21.08.2016
13106
1 дақиқада ўқилади

Эркин кураш. Ихтиёр Наврўзов ярим финалга чиқди

Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш мусобақаларида 65 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов чорак финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесга қарши гиламга чиқди.

Курашнинг 5:37 дақиқасида, ҳисоб Ўзбекистон вакили фойдасига 7:5 бўлиб турган вақтда тортишувли вазият юзага келди. Пуэрто-Рико вакилининг мураббийлари эътироз билдиришди ва ҳакамлар бир неча дақиқа давомида вазиятни муҳокама қилиб, якунда ўзбекистонлик спортчининг фойдасига қарор чиқарди.

Натижада Ихтиёр Наврўзов курашни 8:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, ярим финалга йўл олди. Энди у бу босқичда россиялик тажрибали спортчи Сослан Рамоновга қарши гиламга чиқади.

Наврўзов нимчорак финалда Баҳрайн вакили Адам Батировни мағлуб этганди.

Мавзуга оид