Жаҳон | 13:33 / 24.08.2016
9121
2 дақиқада ўқилади

Сув тошқинларидан азият чеккан штатларга борган Обама танқид қилинди

АҚШ президенти Барак Обама кучли сув тошқинларидан азият чеккан Луизиана штатига сафари доирасида Американинг Батон-Руж шаҳрига ташриф буюрди, деб ёзмоқда USA Today.

Шунга қарамай, Обама сафарини кечиктиргани учун танқидга учраган. Президент табиий офат оқибатларини бартараф этишда маҳаллий ҳокимият амалга оширган чораларни эътироф этиб, тиклаш ишлари бир неча ойга чўзилишини таъкидлаган. 

Обаманинг қайд этишича, сув тошқини ҳақидаги хабарлар бир ёқлама ва фоторепортажлар учун сабаб бўлмаслиги лозим. У, шунингдек, барча америкаликларни Луизианадаги вазиятни кузатиб туришга чақирган.

Айтиш жоики, Барак Обаманинг ташрифи, республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг ташрифидан сўнг, тўрт кун ўтгач амалга оширилди. Шу муносабат билан, республикачилар номзоди президентни танқид қилиш учун қулай фурсатни бой бермай, Обама таътилини бекор қилиб, гольф ўйнаш ўрнига Луизианага келиши лозим эди, деган фикрни илгари сурди. 

Аввалроқ, юз мингдан ортиқ америкалик сув тошқинлари туфайли ҳукуматдан ёрдам сўрагани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид