Ўзбекистон | 11:17 / 04.09.2016
11331
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида ҳамдардлик китоблари очилди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳамда мамлакатда 3 сентябрдан мотам эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги барча дипломатик миссиялари ва консуллик муассасаларида ҳамдардлик китоблари очилди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар қилди.
Эрта тонгдан ҳукумат ва парламент аъзолари, сиёсий, маданий, илмий-академик ва ишбилармон доиралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва оддий фуқаролар ўзбек халқига ҳамдардлик белгиси сифатида гуллар келтириб, ҳамдардлик китобига ўз қайдларини қолдирмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 29.05.2023
Фотожамланма: Тошкентда элчихоналар иштирокида хайрия фестивали ўтказилди
21:42 / 20.08.2018
Туркияда элчихоналар қўриқланиши кучайтирилди
22:47 / 21.06.2017
Ўзбекистонда элчихона ва халқаро ташкилотларнинг Йўл хариталари ишлаб чиқилмоқда
09:38 / 30.03.2017