Спорт | 10:39 / 05.09.2016
8278
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси жамоа фалсафаси ҳақида маълум қилди

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Робер Пирес жамоа ҳолати ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен бу жамоага ишонаман, бу таркибга ва албатта Венгерга. Биламан, кўплаб мухлислар Арсен ҳақида танқидий фикрда. Бизнинг фалсафамиз Манчестердаги клублар ёки «Челси»дан кўра камроқ пул сарфлашга асосланган.

Менимча жамоанинг савияси юқори. «Арсенал»да жамланган номларга қаранг, бу ростдан ҳам юқори савияни билдиради. Мен баъзан йигитлар билан бирга машғулот ўтказаман. Жамоа жуда яхши ҳолатда.

Балки бу мавсумда омадимиз келар. Келинг, яхшиликка умид қиламиз», – деган собиқ футболчи.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид