Жамият | 23:25 / 12.09.2016
13582
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ингичка минора бир ойлик фаолиятидан сўнг ёпилди

2016 йилнинг августида эксплуатацияси йўлга қўйилган дунёдаги энг ингичка минора ҳисобланмиш Англиянинг i360 минораси ташрифлар учун ёпилди. Бу ерга ташриф буюрганлар ҳадеб қулфланиб қолаверганидан кейин иншоотни вақтинчалик ёпишга қарор қилинди. ВВС янгиликлар хизмати шу ҳақида маълум қилди. 

11 сентябрда Брайтондаги янги минорага одамларни қўйиш тўхтатилди. Шу куни эшик сенсорларидаги носозликлар туфайли 200 нафар киши капсула ичида қолишга мажбур бўлди. 

8 сентябрда i360 иншооти очилиши шарофатига уюштирилган ёпиқ тадбирда тахминан 180 киши капсулада икки соатини ўтказган. Оқшом иштирокчилари орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган. 

Минорани бошқарувчи компания ходимлари аттракционга сотилган чипталар пулини қайтаришга ёки мижозлар ташрифи учун бошқа қулай вақт таклиф этишга ваъда беришди. Ҳозирда мутахассислар миноранинг техник ҳолатини текширувдан ўтказишмоқда. 

i360 иншооти 162 метр узунлик ва 4 метр диаметрга эга бўлиб, у дунёдаги энг ингичка минора ҳисобланади. Объект машҳур "Лондон кўзи" чархпалагини бунёд этган Marks Barfield Architects идораси меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган. 138 метр баландликка кўтарилувчи i360 платформасига чипта нархи - 5 фунт стерлинг (тахминан 7 доллар). 

Мавзуга оид