Жаҳон | 19:37 / 12.09.2016
8145
1 дақиқада ўқилади

Трамп Клинтон тузалиб, дебатларда иштирок этишига умид билдирмоқда

АҚШ президентлиги учун сайловда Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп ўз рақиби Ҳиллари Клинтон тез орада соғайиб кетишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар тарқатган.

"Мен у ўзини ўнглаб олишига, у билан дебатларда юзма-юз келишимизга умид қиламан", деган Трамп.

Айни вақтда 70 ёшни қаршилаган Трамп шунингдек, бироз вақт олдин тиббий кўрикдан ўтгани, натижаларни 18 сентябрь куни оммага эълон қилиши ҳақида айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ, Трамп ўз ёрдамчиларига Клинтоннинг касаллиги ҳақида салбий фикр билдирмаслик юзасидан кўрсатма бергани ҳақида хабар қилинганди.

Миллиардернинг ўзи ва атрофидагилар ушбу вазиятга ҳурмат билан муносабатда бўлишга қарор қилган.

У 11 сентябрь терактларининг 15 йиллиги муносабати билан Twitter’даги саҳифасида сайловолди чиқишларидан тийилган, якшанба куни бўлиб ўтган маросимда ҳам сукут сақлашни лозим топган.

Мавзуга оид