Жамият | 14:15 / 15.09.2016
12214
1 дақиқада ўқилади

Кун фотоси: Янги iPhone 7 учун навбат

Австралиянинг Сидней шаҳрида iPhone 7 сотиб олишга навбатга турган харидорлар сурати ижтимоий тармоқда тарқалди.

Суратда тунни навбат кутиш билан ўтказишга тайёрланиб келган харидорларни кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси 8 сентябрь куни янги — iPhone 7 ва 7 Plus смартфонларини, шунингдек, Apple Watch 2 «ақлли» соатини расман тақдим этди. Смартфоннинг ранглари қаторига Black — жилоли қора ва Jet Black қопламаси қўшилди, у антенналар кўринмаслигини таъминлайди.

Apple компанияси 9 сентябрь кунидан биринчи тўлқин мамлакатларида iPhone 7 ва 7 Plus учун олдиндан буюртмалар қабул қилишни бошлаганди.

Мавзуга оид