Спорт | 21:35 / 17.09.2016
5442
1 дақиқада ўқилади

Дэвис Кубоги. Истомин ҳамда Дўстов швейцариялик теннисчиларга мағлуб бўлди

Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия захиралар теннис мактаби кортларида Ўзбекистон ҳамда Швейцария терма жамоалари Дэвис кубоги плей-офф босқичида тўқнаш келишди. Ўзбекистонлик спортчилар Денис Истомин ҳамда Фаррух Дўстов жуфтлик баҳсларида Адриен Боссел ва Йохан Никлес билан кортга чиқишди.

Баҳс швейцариялик теннисчилар фойдасига ҳал бўлди: 6/4,6/2,7/6.

Ҳозирда швейцариялик теннисчилар 2:1 ҳисобида олдинда боришмоқда. Эртага навбатдаги ўйинлар ўтказилади.

Мавзуга оид