Light | 18:53 / 18.09.2016
26308
5 дақиқада ўқилади

Ҳафта воқеалари суратларда

Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовордир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойиди.

Қочқинлар ва муҳожирлар масаласи бўйича БМТ саммити бошланиши арафасида Оксфам ташкилоти эътиборни қочқинлар инқирозига қаратиш мақсадида Нью-Йорк соҳилига юзлаб қутқарув нимчаларини ташлади.

 

Хитойда мамлакат тарихидаги энг қиммат никоҳ ажрашуви бўлиб ўтди. Келишувга биноан 39 яшар Яхуэй Beijing Kunlun Tech онлайн-ўйини ишлаб чиқарувчи компаниясининг 300 млн акциясини хотинининг қўлига топширди. Уларнинг бозордаги нархи 1,1 млрд долларни ташкил этади.

 

Сешанба куни Чилида 1973 йилда бўлган ҳарбий тўнтаришга бағишланган норозилик акцияси бўлиб ўтди.

 

Назарбоев қаршисида битта креслода ўтирган Путин ва Атамбаев сурати ижтимоий тармоқларда кулгига сабаб бўлди. Суратда икки сиёсатчи битта креслога сиғишган ҳолда Қозоғистон президентини диққат билан тинглашаётганини кўриш мумкин.

 

Бугун соат 9да Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида Lacetti ва «Газель» маркасидаги йўналишли такси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ушбу икки транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида ичида йўловчилар бўлган 29-йўналишдаги маршрутка ағдарилиб кетган.

 

АҚШда полиция ва криминалист-олимлар учинчи ҳафтадирки, Оҳайо штатидаги АЁҚШда пластик халтача ичида ташлаб юборилган юрак кимга ёки нимага тегишли эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

 

Машҳур рэпер Кевин Гейтс ҳаж зиёратини кўзида ёш билан амалга оширди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти акс этган 10 минг сўмлик банкнота пайдо бўлди

 

Aston Martin компанияси DB11 суперкарининг— Volante номи билан ишлаб чиқарилувчи томи очиладиган русумини намойиш этди. Компания шу пайтгача томи ёпиқ ва ён ҳамда устига ниқоблар ёпиштирилган прототипи суратларини автоҳаваскорлар эътиборига ҳавола қилган эди.

 

Тошкент шаҳридаги қарийб 100 йиллик тарихга эга “Яккасарой” жоме масжиди ўрнига минг нафар намозхонга мўлжаллаган катта жомеи барпо этилди. 23 метрга бўй чўзган гумбазли хонақоҳ деворлари, меҳроб ўзига хос нақшлар билан безатилган. Моҳир хаттотлар томонидан меҳроб усти ва деворига Қуръони карим оятларидан ҳамда ҳадиси шарифларда ворид бўлган дуолар муҳрланган. Хонақоҳ ёнида 150 кишига мўлжалланган кичик хонақоҳ ҳам барпо этилган. Бино гумбазининг ташқари томондан баландлиги юқорисидаги ой рамзи бўйи билан 28 метрга, миноранинг баландлиги эса 31.5 метрни ташкил этади. Хонақоҳга учта шарқона услубда кўтарилган арка орқали кирилади.

 

“Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчисининг катта портрети уйлардан бирининг деворига чизилди. Сурат инглиз рассоми Ричард Уилсон тегишлидир.

 

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси ўқотар қуролни ноқонуний сақлаганликда айбланмоқда. Шу боисдан у суд маҳкамасига тортилди.

 

Дунёдаги энг кекса эркак, исроиллик Исраэл Кристал Биринчи жаҳон уруши сабабли ўтказиб юборган бар-мицвасини (яҳудийларда диний балоғат ёшига етганликни англатувчи удум) ўтказди.

 

Дунёдаги энг биринчи танк ўз юбилейини нишонлади

 

Ford компанияси муҳандислари ҳар йилги «Further with Ford» анъанавий конференциясида истеъмолчиларни қизиқтириш мумкин бўлган ажойиб ишланмалари хусусида маълум қилди. Улардан бири «On-the-go H2O» тизими — автомобиль салонининг марказий тоннелида жойланган сув диспенсеридир.

 

Нью-Йорк марказидаги реклама экранларидан бирида республикачилар вакили Дональд Трамп Супермен ролида тасвирланган ролик кўрсатила бошланди. Қаҳрамоннинг кийимида «S» (Superman) ҳарфи ўрнига «Т» (Trump) ҳарфи акс эттирилган.

 

Покистоннинг Мўлтон шаҳри яқинида поездлар ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 92 киши жабрланган. Бу ҳақда Dunya News хабар тарқатди.

 

Google компанияси Chipotle Mexican Grill ресторанлари тармоғи билан Виржиния Политехника университети талабаларига дронлар воситасида буррито етказиб беришни синовдан ўтказа бошлади.

 

Ўзбекистон чарм-пойабзал корхоналари уюшмаси учинчи марта Mosshoes Халқаро пойабзал, аксессуарлар ва таркибий материаллар кўргазмасида иштирок этмоқда. Кўргазма 12-16 сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

 

JP Morgan Chase & Co 13 сентябрда бўлиб ўтган савдоларда энг юқори баҳоланган молия муассасаси бўлди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Мавзуга оид