Жамият | 17:52 / 19.09.2016
12065
2 дақиқада ўқилади

Лондоннинг Парламент майдони қутқарув нимчалар қабристонига айлантирилди

Фаоллар Лондоннинг Парламент майдонини қутқарув нимчалари мозорига айлантиришди: улар Вестминстер саройи қаршисидаги чимга тахминан 2,5 минг дона нимчани қўйиб чиқишди. ITV News шу ҳақида маълум қилди. 

Бу Туркиядан Грецияга денгиз орқали ўтишга ҳаракат қилган қочқинларнинг қутқарув нимчаларидир. Акция БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги қочқинлар ва муҳожирлар муаммолари бўйича юқори даражали ялпи мажлисига бағишланган. Мажлис бугун 19 сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтади. 

Манбага кўра, қочқинларга берилган қутқарув нимчаларининг баъзилари сузувчи материаллардан тайёрланмаган. 

"Нимчалар қабристони" УинстонЧерчиллнинг ҳайкали ёнидан жой олди. Metro нашрининг аниқлик киритишича, акция нодавлат Халқаро қутқарув қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган.

Фаоллар дунё етакчиларининг эътиборини шу тариқа миграция инқирозига қаратишмоқчи ва уларни ўз мамлакатларида кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чорлашмоқчи. 

Қочқинлар масаласига қаратилган юқори даражали ялпи мажлис бугун, 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид