Жаҳон | 11:03 / 29.09.2016
11154
2 дақиқада ўқилади

Обама ўз қизларининг ҳарбий хизматга боришига қаршилик қилмайди

АҚШ президенти Барак Обама ўз қизлари Малия ва Сашанинг мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилишига тўсиқ бўлмайди. У ўз оиласи билан Виржиния штатидаги Форт-Ли базасида бўлганида шу ҳақда айтиб ўтган. Унинг пиёда қисмлар базасига уюштирган ташрифи CNN томонидан трансляция қилинган.

"Мен шундай деган бўлардим: Ўзингни синаб кўр. Лекин мен уларнинг хизматни қаерда ўташини ўйлаб, асабийлашмасдим десам, ёлғон айтган бўламан. Фарзандлар - дилбандинг. Имкони бўлса эди, мен уларни бутун умр бўйи уйда олиб қолардим", дея Обаманинг сўзларини келтирган Reuters.

Америка етакчиси, шунингдек, кўпроқ америкаликлар ҳарбий хизматга боришини ёқлаб чиқди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, бу "юқори даражали даромадга эга кишилар"га тааллуқли.

Барак ва Мишель Обама 1992 йилда турмуш қуришган. Улар икки фарзандни вояга етказишди: 18 ёшли Малия ва 15 ёшли Саша. Малия шу йили мактабни тамомлади ва Ҳарвард университетида ўқишни бошлашдан олдин gap year («эркин йил») бошлади.

Мавзуга оид