Жаҳон | 12:27 / 04.10.2016
13911
1 дақиқада ўқилади
ГФРда бирлик кунидаги намойишлар: «Меркелни – Сибирга! Путинни – Берлинга!»
Германия бирлиги куни муносабати билан Дрезден шаҳрига келган немис сиёсатчиларини ҳуштакбозлик билан қарши олган намойишчилар, уларни ватан хоинлари деб аташди, деб ёзмоқда Bild газетаси.
Байрам муносабати билан ташкил этилган анжуманга Германия президенти Йоахим Гаук, ГФР Конституциявий суди раиси Андреас Воскуле, турли федерал ерликлар бош вазирлари ҳамда яҳудийлар Марказий кенгаши раҳбари Йозеф Шустер ҳам ташриф буюрган.
Намойишчилар: «Меркелни – Сибирга! Путинни – Берлинга!» каби, шуниндек, «Йўқолинглар» деган сўзларни бақиришган.
Дрезденда бўлиб ўтган намойишларда иштирок этганлар ГФР канцлери Ангела Меркелни кескин танқид қилган.
Мавзуга оид
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
08:03 / 21.12.2024