Жаҳон | 17:59 / 05.10.2016
12329
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси Ҳалабда 4 йил ичида илк марта танклардан фойдаланди

Фото: Reuters

Сурия армияси Ҳалабда жангарилар позицияларига танклар билан ҳужум қилди. Бу мазкур минтақада жанглар олиб борилаётган кейинги 4 йил мобайнида илк марта танклардан фойдаланилиши бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» Al Jazeera телеканалига асосланган ҳолда хабар берган

Телеканал маълумотига кўра, Сурия ҳукумати кучлари Ҳалаб шарқига, жангарилар назоратига танк бўлинмаларини йўллаган.

Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотига таяниб маълум қилинишича, ҳукумат кучлари 4 октябрь куни «Жабҳат Фатҳ аш-Шом» жангарилари тасарруфидаги Ҳалабнинг шарқий даҳаларига бир йўла бир неча йўналишлардан киришга ҳаракат қилди. 

Ҳарбийлар ҳозирча фақат шимоли-шарқдаги айрим ҳудудлар, жумладан, фаластинлик қочоқларнинг собиқ «Хандарат» лагерини эгаллашга муваффақ бўлган, холос.

Мавзуга оид