Жаҳон | 20:23 / 11.10.2016
10352
1 дақиқада ўқилади

Шанхай аэропортида учиш вақтида иккита самолёт тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Фото: © AP

Шанхайдаги Хунцяо халқаро аэропорти учиш-қўниш полосасида йўловчи самолёти бошқа бир йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди, деб хабар бермоқда Sina портали.

Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 11.54да Шанхайдан Тяньцзинга MU5643 рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолёти  аэропортнинг учиш-қўниш полосасига чиққач, парвозга рухсат олган. Самолёт тезлашаётганда полосага Airbus A330 чиқиб кела бошлаган.

MU5643 рейси сардори вазиятни баҳолаб, парвозни давом эттиришга қарор қилган. У иккинчи самолёт билан хавфли яқинлашишгача самолётни ҳавога кўтара олган. Таъкидланишича, йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган, рейс эса муваффақиятли бажарилган.  

Иккала самолёт ҳам China Eastern Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган. Воқеа юзасидан тергов бошланган.

 

Мавзуга оид