Сингапур Швейцария банкининг шўъбасини ёпди
Сингапур Марказий банки Швейцариянинг мамлакатда фаолият юритувчи банки бўлимига берилган лицензияни қайтариб олди. Банк Малайзияга тегишли 1MDB давлат фондининг фирибгарлик амалиётларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ, Сингапур молиявий бошқаруви Малайзиянинг 1MDB давлат жамғармаси билан боғлиқ фирибгарликларга алоқаси бўлгани учун Швейцариянинг яна бир молиявий муассасаси BSI фаолиятини тўхтатган эди. Кейинчалик, BSI банкининг икки нафар собиқ ходимига ҳужжатларни сохталаштириш ва шубҳали битимларни тузиш айби илгари сурилганди.
Сингапур пул-кредит бошқармаси баёнотига кўра, Швейцариянинг Falcon банки бўлимига берилган лицензиянинг қайтарилишига, ноқонуний пул ўтказмаларига қарши кураш чораларининг қўпол равишда бузилиши ҳамда банкнинг Швейцариядаги бош идораси ва Сингапурдаги раҳбарлари ахлоқий меъёрларга риоя қилмагани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, 1MDB билан боғлиқ фирибгарликларга алоқадор бўлган маҳаллий DBS ва UBS банкларига ҳам жарималар тайинланган.
Мавзуга оид
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
19:03 / 16.12.2024