Россия ва АҚШ Сурия бўйича музокараларни қайта бошлайди
АҚШ ва Россия Сурия инқирозига барҳам бериш бўйича шу ойнинг бошида тўхтатилган музокараларни қайта бошлаши хусусида маълум қилишди.
Музокаралар 9 кун аввал Сурияда сулҳга эришиб бўлмагани учун икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршилик кескинлашгани сабабли Вашингтон ташаббуси билан тўхтаган эди.
Бироқ, маълум бўлишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри ва минтақадаги етакчи давлатлар вакиллари билан шу ҳафта шанба куни, 15 октябрда Швейцарияда учрашади.
Бу ҳақда, Ҳалаб узра ҳаво зарбаларини бериш қайта бошланганидан икки кун ўтгач, эълон қилинди.
Давлат департаменти баёнотида айтилишича, Жон Керри Сурия инқирозини бартараф этиш учун кўптомонлама ёндашувни муҳокама этади.
Лозаннадаги учрашувда Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон вакиллари ҳам иштирок этиши кутилаяпти.
Мавзуга оид
20:10
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
18:30
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58
Путин самолёт ҳалокати юзасидан Озарбойжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради
17:32