Жаҳон | 07:51 / 15.10.2016
6937
2 дақиқада ўқилади

"Мэттью" бўрони Гаитида 80 фоизгача ҳосилни йўқ қилди

Фото: © AFP

"Мэттью" бўрони Гаитида 80 фоизгача ҳосилни йўқ қилди. Бу эса мамлакатда очарчиликка сабаб бўлиши мумкин, деб айтди БМТ тараққиёт дастурининг (ПРООН) Гаитидаги куратори Ивонн Хелль.

"Бу фалокатдир ва бизни ярим йилдан кейин очарчилик кутишини билдиради", деб Хеллнинг айтган сўзларини келтириб ўтди Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, бўрон гуруч, жавдар ва дуккакли ўсимликларни йўқ қилган. Табиий офат мамлакат экспортининг асосий маҳсулотлари бўлган какао, қаҳва ва мевали дарахтларга ҳам зиён етказган.   

БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳосилнинг камлиги 100 мингдан кўпроқ боланинг очарчилигига олиб келади. Гаити аҳолисининг ярми шундоқ ҳам мамлакатга бўрон ёпирилишигача тўйиб овқат емасликдан азият чекиб келарди. 

Охирги маълумотларга кўра, 11 октябрь ҳолатига кўра, Гаитида бўрондан ҳалок бўлганлар 470 дан кўпроқни ташкил қилмоқда, 75 киши бедарак йўқолган, 340 киши турли жароҳатлар олган. 1,4 млн дан кўпроқ гаитиликлар, жумладан 592 мингдан кўпроқ бола гуманитар ёрдамга муҳтож.   

 

Мавзуга оид