Ямандаги зиддиятли томонлар уч кунлик сулҳга келишишди
Яманда яна ўт очишни тўхтатиш тартиби жорий қилинмоқда, дея хабар қилмоқда БМТ матбуот хизмати. У чоршанба 19 октябрь соат 23:59дан бошланади ва дастлаб 72 соатга ҳукм суради. Кейинчалик бу муддат яна узайтирилиши мумкин. БМТ томонларнинг барчаси битимга амал қилиши бўйича кафолатни олган.
Қайд этиш жоизки, томонларнинг апрель ойида эълон қилган ўт очишни тўхтатиш тартибига амалда риоя қилинмаяпти. БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Исмоил ал-Шайх август ойида Қувайтда бўлиб ўтган музокаралар жараёни бузилганидан кейин, томонларни қайтадан мулоқот даврасига келтира олмаяпти.
Аввалроқ, АҚШ, Буюк Британия ва БМТ Яманда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган эди. Саудия Арабистони сулҳни қўллаб-қувватлаган. Яман президенти Абдраббо Мансур Хадий 17 октябрда исёнчи ҳусийлар билан сулҳга розилик билдирган эди.
Мавзуга оид
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
20:22 / 27.12.2024
БМТ Тожикистон ташаббуси билан 2025 йилни Халқаро музликларни асраш йили деб эълон қилди
22:15 / 26.12.2024