Семизлик ақли заифлик билан боғлиқ бўлиб чиқди
Америкалик тадқиқотчилар ортиқча вазн кекса кишиларнинг ақлий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди. Бунда шамоллаш жараёнлари асосий роль ўйнайди. Аризона университети сайтида чоп этилган матбуот релизида олимларнинг хулосалари қисқача мақола кўринишида берилган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тана массаси индекси (ТМИ) қанчалик баланд бўлса, асаб тизимидаги шамоллаш жараёни шунчалик кучли бўлади. Семизликдан азият чекувчи кишиларнинг хотираси бузилиши, диққатни жамлай олмаслиги ва ақлий салоҳиятининг камайиши ана шу омил билан изоҳланади.
Олимлар 12 йил олиб борилган тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотнинг мақсади - Буюк Британия кекса ёшли аҳолисининг саломатлик даражаси, турмуш фаровонлиги ҳамда иқтисодий шароитларини ўрганишдан иборат бўлган. Мутахассислар иккита алоҳида гуруҳда изланиш олиб боришди. Уларнинг бир гуруҳи таркибига 9 минг киши, бошқасига эса 12,5 минг киши кирган. Ҳар бир гуруҳ иштирокчиларининг қариш жараёни 6 йил давомида кузатилган. Бунда иштирокчиларнинг ТМИ, организмдаги яллиғланиш даражаси ва ақлий салоҳиятлари баҳоланган.
Маълум бўлишича, ТМИ С-реактив оқсил (қон плазмаси оқсили) функциясига таъсир кўрсатар ҳамда унинг шамоллашдаги ролини кучайтирар экан. Бу молекула (бутун организмни қамраб олувчи) тизимли паталогик жараёнларнинг маркери ҳисобланади.
Олимлар улар томонидан аниқланган ўзаро алоқа сабаб эмас, натижа эканлигини айтиб огоҳлантиришмоқда.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024