Фан-техника | 09:00 / 19.10.2016
7348
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг «Шэньчжоу-11» фазо кемаси орбитал модулга уланди

Хитойнинг бортида икки нафар фазогир бўлган «Шэньчжоу-11» фазо кемаси «Тяньгун-2» лаборатория модули билан муваффақиятли уланди, деб хабар қилмоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Пекин парвозларни назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, уланиш автоматик тартибда, Ердан 393 км баландликда амалга оширилган. 

Аввалроқ, «Шэньчжоу-11» ичидаги фазогирлар (тайконавтлар)нинг парвози 33 кун давом этиши, шундан 30 кунни «Тяньгун-2» модулида ўтказиши хабар қилинган эди. 


 

Мавзуга оид