Жаҳон | 20:08 / 19.10.2016
7021
1 дақиқада ўқилади

Туркия армияси ИШИДнинг Сурия шимолидаги 64та объектини йўқ қилди

Фото: AFP

Туркия армияси “Фрот қалқони” операцияси доирасида ИШИДнинг 64 объектини, жумладан, артиллерия ва танкларини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия бош штаби маълум қилмоқда.

"Бизнинг қуролли кучлар "Фиртина" қуроли, олов пуркаш тизимлари, танк ва миномётлар ёрдамида ИШИДнинг 64 объектини йўқ қилди. Сурия озодлик армияси (Мухолиф) Туркия ҚК ёрдамида Аазаз ва Аль-Раий туманларидаги бешта аҳоли яшаш пункти устида назоратни қўлга олишди. Жанглар вақтида мухолифатнинг уч жангчиси ҳалок бўлди ва олти нафари яраланди. Турк ҳарбийлари орасида йўқотишлар йўқ", — дейилади Туркия ҳарбий бошқармасида. 

Маълум қилинишича, “Фрот қалқони” операцияси доирасида Сурия шимолидаги 155та аҳоли манзилгоҳи террорчилардан тозаланган.

Коалиция ҲҲК ИШИД марраларига беш марта зарба берди. Оқибатда олти террорчи йўқ қилинди, деб хабар берган Туркия бош штаби.

 

Мавзуга оид