Жаҳон | 09:40 / 20.10.2016
29802
2 дақиқада ўқилади

Трамп: Путинни шахсан танимайман, лекин у мен ҳақимда яхши фикрда

Фото: Reuters

АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Россия ва Америка Қўшма Штатлари муносабатларини яхшилаб, ИШИДга қарши бирга курашса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

"Мен Путин билан шахсан таниш эмасман, лекин у мен ҳақимда яхши гаплар гапирган", - деди Трамп Лас-Вегасдаги (Невада штати) учинчи теледебатлар чоғида. "Агар Россия ва АҚШ бир ёқадан бош чиқариб, ИШИДга қарши биргаликда курашса, жуда яхши бўларди", - қўшимча қилди Трамп. 

Унинг фикрича, АҚШ ва РФнинг муаммоси шундаки, Путин на Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари, на Ҳиллари Клинтонни ҳурмат қилади. "Мен кўрганларнинг барчаси уни ҳурмат қилмайди", - деди Трамп ўз рақибига ишора қилиб. 

Аввал хабар берилганидек, Невада университетида Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг учинчи телевизион дебатлари бўлиб ўтди. Бу АҚШ президентлигига номзодларнинг сайловдан олдинги сўнгги марта юзма-юз учрашишидир. 

Мавзуга оид