Спорт | 15:17 / 21.10.2016
6370
2 дақиқада ўқилади

Клопп: «Моуриньо нима деяётгани билан ишим йўқ»

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйиндан кейин матбуотда бу ўйин ҳақида бир неча марта чиқиш қилган рақиблар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига эътибор қаратмасликка қарор қилди.

«Бу мен учун сира қизиқ эмас. Ўйин тугаб бўлганига шунча вақт ўтди, уни бунча узоқ муҳокама қилиш нега керак? Мени ўйиндан кейин билдирилган фикрлар ташвишга солмайди.

Бундай гапларга заррача қизиқмайман, мени бу умуман хавотирга солмайди. Ўйиндан кейин ўйинни ютишга ҳаракат қилиш — бефойда. Мен буни фаолиятим аввалидаёқ англаб бўлганман. Биз очко ишладик, бу яхши – ўйиндан олдинги очколаримиз ошди.

Ҳа, биз идеал даражада ўйнай олмадик, аммо бу яхши сабоқ бўлди ҳам, бор гап шу», — деган Клопп.

Бундан олдинроқ, Моуриньо журналистларни ўйинда 65 фоиз ҳолатда тўпга эга бўла туриб, атиги 2 марта дарвоза томон зарба бера олган «Ливерпуль»ни танқид қилишга чақирганди.

Моуриньо: «Ливерпуль»га қарши ўйинда дарвозабонимиз курортда дам олгандек бўлди

Мавзуга оид