NRK: АҚШ аскарларини Европага жойлаб "рус айиғи"ни уйғотиш керакмас
Норвегиялик айрим сиёсатчилар ва ҳарбийлар Америка аскарларини мамлакат ҳудудида жойлаштиришга қарши чиқишмоқда. Улар бу қадам "рус айиғи"нинг жаҳлини чиқаришидан хавотирда, дейилади Норвегия радиоэшиттиришлар корпорацияси сайтида.
Аввалроқ, Норвегия мудофаа вазирлиги Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр ичида илк маротаба мамлакатда АҚШнинг 330 нафар денгиз пиёда қўшинини жойлаштиришини билдирган эди. Америка-Россия муносабатлари ёмонлашган бир паллада бундай қарор қабул қилиниши кескин танқидларга учради, деб хабар қилмоқда NRK.
Истеъфодаги иккинчи ранг капитани Якоб Бёрресеннинг фикрича, Америка аскарларини Европада жойлаштириш — Москва учун ёмон ишорадир.
"Буларнинг бари шарққа ёмон ишораларни юборади. Биз шимолни яна қарама-қаршиликлар ҳудудига айлантириш билан таваккал қиляпмиз. Агар Москва буни, кескинликни бартараф этиш учун эмас, чеклаш томон жиддий уриниш деб ҳисоблаётган бўлса, аслида ҳам шундай", — деган Бёрресен.
Норвегия парламентида ҳам Америка ҳарбийларининг жойлашуви борасида норозилик билдирилган. Тараққиёт партиясининг мудофаа масалалари бўйича вакили Кристиан Тюбринг-Йедде ҳукуматнинг бу қарори билан Россияни салбий томондан қўзғатади, деб ҳисоблайди.
"Биз, ўз миллий манфаатларимизни биринчи ўринга қўйишимиз керак, мен эса, бу масалада Қўшма штатлар ва Норвегиянинг умумий манфаатлари борлигига ишонмайман", — деб фикр юритган сиёсатчи. Унинг сўзларига кўра, Норвегия ҳукумати "эҳтиёткорроқ бўлиши керак".
"Биз рус айиғини тинчлантиришга уринишимиз яхши бўлар эди", — дея таъкидлаган Тюбринг-Йедде.
Марказ ва Социалистик сўллар партиялари ҳам Америка аскарларининг доимий равишда Норвегия ҳудудида қолишига норозиликларини билдиришди, деб ёзади NRK.
Мавзуга оид
20:10 / 28.12.2024
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
18:30 / 28.12.2024
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58 / 28.12.2024
Путин самолёт ҳалокати юзасидан Озарбойжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради
17:32 / 28.12.2024