Жаҳон | 14:58 / 27.10.2016
13194
2 дақиқада ўқилади

100 минг йилда бир марта иқлим совуши сабабларига изоҳ берилди

Фото: mogaznews

Британиядаги Кардифф университети геофизиклари “100 минг йил муаммолари”нинг тахминий ечимини таклиф қилишди. У Ерда ҳар юз минг йилда музлик даврининг юзага келиши сабабларига изоҳ беради. Бу ҳақида Daily Mail қисқача маълум қилди

Юз минг йилда кузатиладиган глобал совушни олимлар Дунё океанининг атмосферадан карбонат ангидридни тортиб олиши билан боғлашди. Бугунги кунда, жумладан антропоген омиллар туфайли тескари жараён кузатилмоқда – карбонат ангидрид сувдан ажралиб, иссиқхона эффектига сабаб бўлмоқда. 

Мутахассислар океаннинг туб қатламларини ўрганиб, ана шундай хулосага келишди. Маълум бўлишича, у ерда сақланиб қолган (ҳар юз йилда юзага келувчи) мавжудот ва жинсларда тахминан бир хил юқори карбонат ангидрид контентлари сақланиб қолган. 

Карбонат ангидриднинг сувдаги мувозанатини сақлашда олимлар сув ўтларининг роли катта эканини таъкидлашди, океан сатҳидаги музни эса қопқоққа қиёслашди. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда Ер музлик даврининг ўртасидадир. Муаллифларнинг тасдиқлашича, сўнгги музлик даври тахминан 11 минг йил аввал якунига етган. 

Мавзуга оид