Ўзбекистон | 18:24 / 27.10.2016
10347
2 дақиқада ўқилади

Махсус лабораториялар Ўзбекистондаги йўлларнинг сифатини аниқлайди

© Flickr

Ўзбекистон автойўлчилари йўллар сифатини яхшилайдиган махсус тадқиқот лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳа ўз ичига замонавий тадқиқот техникаси сотиб олиш, лабаратория текширувлари ва йўллар кадастрини ўз ичига олган. Бу ҳақда “Ўзавтойўл”даги манба Sputnik мухбирига маълум қилган.

Асбоб-ускуналар сотиб олиш билан “Ўзавтойўл” АЖга қарашли бўлган Илмий-текшириш институти шуғулланмоқда. Ушбу лойиҳа Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги 376 км маҳаллий йўлларни яхшилашга қаратилган.

“Ушбу лойиҳа йўлларни техник жиҳатдан бошқариш ва уларни таъминлаш сифатини яхшилашга қаратилган. Энг янги ускуналар мутахассисларимизга йўлларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва йўллар тармоғини кенгайтиришга ёрдам беради”, — деган соҳа вакили.   

Илимий-текшириш институтидаги манбанинг айтишига кўра, янги сотиб олинадиган ускуналар, бир томондан қурилаётган йўлар сифатини яхшилашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан – йўллардан фойдаланиш ва йўлларнинг ҳолати ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беради. Шунингдек, олинган маълумотлардан йўл қурилишини режалаштиришнинг замонавий услубларида ва дастурлаш методларида фойдаланиш мумкин.

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда йил охирига қадар 512 км йўлни таъмирдан чиқариш режалаштирилган.

А380 йўлининг "Бухоро – Нукус – Бейнау" йўлналишидаги 125 км. ли Бухоро – Тўрткўл бўлаги цемент-бетон билан қопланади.

М39 йўлининг "Тошкент – Термез" йўналишидаги узунлиги 50 км бўлган Ғузор – Термиз бўлаги – асфальтбетон билан қопланади.

М37 йўлининг "Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши" йўналишидаги узунлиги 16,7 км бўлган Самарқанд — Навоий бўлаги ҳам асфальтбетон билан қопланади.

2016 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон автомобил йўлларини таъмирлашга 1 триллиондан сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Мавзуга оид