Фан-техника | 12:13 / 03.11.2016
8317
2 дақиқада ўқилади

Hyundai Ioniq дунёдаги энг тез гибрид автомобиль бўлди

Бонневиль туз кўлида Hyundai Ioniq гибриди тезлик рекордини ўрнатди ва серияли модел негизида қурилган дунёдаги энг тез гибрид автомобиль бўлди. Иккита заезд натижасига кўра, автомобилнинг ўртача тезлиги 253,9 км/соатни, максимал тезлиги эса 258,6 км/соатни ташкил қилди. Ушбу рекорд натижа FIA томонидан қайд қилинди.

Серияли Hyundai Ioniq таркибига 1,6 литрли бензинда ишловчи, 105 от кучига эга двигатель ва 43,5 от кучига эга электродвигатель кирувчи куч қурилмаси, литий-полимер аккумуляторлар ва олти поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Бундай автомобиль 0 дан 96 км/соат тезликкача 10,8 сонияда эришади. Унинг максимал тезлиги 185 км/соатни ташкил қилади.

Муҳандислар машинанинг пойга версиясини яратишда ҳавони совитиш тизимини ва бошқа қўшимча қурилмаларни олиб ташлаб, янги киритиш-чиқариш тизимини ўрнатишди, мотор ва узатмалар қутисини бошқариш электрон блокини қайта дастурлашди ҳамда азот закиси тизимини қўшишди.

Шунингдек, подвеска қайта ишланди, хавфсизлик каркаси, ўт ўчириш тизими, олти нуқтали хавфсизлик камари "ковши" ва автомобилни секинлатувчи парашют ўрнатилди. 

Мавзуга оид