Жамият | 08:19 / 03.11.2016
8906
2 дақиқада ўқилади

Машҳур цирк масхарабози Олег Попов оламдан кўз юмди

Фото ТАСС

Машҳур россиялик цирк масхарабози Олег Попов 87 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда 2 ноябрда Россия халқ артисти Эдгард Запашнийга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Олег Попов вафот этди. Менга ҳозиргина "Росгосцирк" бош директори қўнғироқ қилди ва бу ҳақда маълум қилди", деб айтган Запашний.  

Маълум қилинишича, Попов гастрол вақтида Ростов-Донда ҳаётдан кўз юмган. "У ўзини яхши ҳис қилаётган эди, кечаси телевизор кўриб ўтирганда бирданига бу содир бўлди", деб айтди "Росгосцирк" бош директори Дмитрий Иванов.

Попов 1991 йилдан бери Германияда яшаб келаётган эди. Уни Россияни тарк этишга цирк бўйича ҳамкасблари билан келишмовчиликлар ва Россиядаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар сабаб бўлган. Попов Германияда Бахтиёр Ганс тахаллуси остида ўзининг севимли касбини давом эттириб келган.

Попов масхарабозлик фаолиятини 1951 йилда бошлаган. У турли болалар кўрсатувларида, киноларда суратга тушган. 2015 йилда Россияга цирк санъати соҳасидаги "Мастер" халқаро мукофотининг "Цирк афсонаси" йўналишидаги мукофотни олгани Германияга кетгандан кейин биринчи маротаба ташриф буюрган.

 

Мавзуга оид