Спорт | 12:10 / 04.11.2016
6403
1 дақиқада ўқилади

Британиялик Football Manager ўйинини ўйнаш бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди

Фото: brunchnews.com

Британиялик Даррен Блэнд Football Manager ўйинини энг узоқ вақт давомида ўйнаш бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда

Блэнд Италиянинг "Фиорентина" жамоаси учун 154 мавсум ўйнади ҳамда 151 марта Италия чемпионати ғолиби бўлди. У бу рекордни ўрнатиш учун 173 кун 16 соат 51 дақиқа сарфлади. Таъкидланишича, у бу натижадан ҳам каттароқ натижани қайд қилиши мумкин эди, бироқ ўйиннинг рақамли кўрсаткичлари у ноутбукига қаҳва тўкиб юборгандан кейин йўқолиб кетган. Британиялик Гиннесс рекордлар китобининг 2017 йилги версиясига киритиладиган бўлди.

Football Manager компьютер ўйини футбол мураббийи симулятори бўлиб, унинг биринчи қисми 1992 йилда, охирги версияси эса 2016 йилда чиқарилган.

 

Мавзуга оид