Жаҳон | 15:51 / 07.11.2016
10926
1 дақиқада ўқилади
Саакашвили истеъфога чиқди
Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда маълум қилган матбуот анжумани 112 телеканали орқали трансляция қилинмоқда.
«Мен истеъфога чиқишга ва курашнинг янги босқичига ўтишга қарор қилдим. Мен бўш ўтирмайман. Мен қанча юриш мумкин бўлса шунча юрадиган солдатман, юравераман, юравераман», — деган Грузиянинг собиқ президенти.
Саакашвилининг елкадоши, Одесса полицияси раҳбари генерал Георги Лорткипанидзе ҳам истеъфога чиққани маълум бўлди.