Жамият | 16:56 / 09.11.2016
13989
1 дақиқада ўқилади

Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг илк бор оммага кўриниш берди

Фото: People

Америкалик актёр Брэд Питт актриса Анжелина Жоли билан ажрашувидан сўнг илк бор оммага кўриниш берди. Бу ҳақда People хабар бермоқда.

Питт Лос-Анжелесда ўтган “Ой ёғдуси” фильмининг ёпиқ тақдимотига ташриф буюрган. Унга актриса Жулия Робертс ҳамроҳ бўлган. Улар биргаликда “Оушеннинг ўн бир дўсти” ва “Оушеннинг ўн икки дўсти” фильмларида суратга тушишган.

Питтнинг Plan B компанияси “Ой ёғдуси” фильми продюсерларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид