Жаҳон | 17:52 / 15.11.2016
9222
1 дақиқада ўқилади

Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги Улюкаевнинг ушланишига изоҳ берди

Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги Алексей Улюкаевнинг 2 млн доллар миқдорида пора олиш чоғида ушланиши «кутилмаган ва ғаройиб» янгилик бўлган. 

Бу ҳақда, вазирлик матбуот котиби Елена Лашкина маълум қилган, деб ёзмоқда «Газета.Ru» сайти.

«Бу барчамиз учун ғалати ва ғаройиб янгилик, шу билан бирга жиддий айблов бўлди. Албатта, уни жиддий текшириш лозим», — деб қайд этган Лашкина. 

Аввалроқ, Улюкаевга таъмагирлик билан катта миқдорда пора олиш бўйича айблов эълон қилингани хабар қилинган эди. 

Мавзуга оид