Фан-техника | 16:18 / 21.11.2016
16605
2 дақиқада ўқилади

Энг муаммоли смартфонлар номи маълум қилинди

Фото: mobilytoday

Blannco Technology Group таҳлил гуруҳи смартфон ва планшетларнинг хизмат кўрсатишига доир тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисобот берди.

Мутахассисларнинг маълум қилишларича, Android-гаджетларга нисбатан, iPhone қурилмаларда муаммолар кўп бўлар экан. Қуйида аксилрейтинг етакчилари билан танишинг:

Мутахассислар дастурий таъминотдаги узилишлар, масалан, кутилмаганда қотиб қолиши ёки иловаларнинг бесабаб ёпилиши, шунингдек қурилмадаги носозликлар - сигналнинг йўқолиши, кучли қизиб кетиши ва бошқаларни  ҳисобга олишди. 2016 йилнинг III чорак якунларига кўра, улар iOS- ва Android-гаджетларда юзага келадиган муаммоларни таққослашди. 

Apple маҳсулотларининг 62 фоизида узилишлар аниқланган, Android-гаджетларда эса бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил қилган. iOS-қурилмалар орасида энг кўп муаммолар iPhone 6'да кузатилган, аксилрейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларини iPhone 5S ҳамда iPhone 6S смартфонлари бўлишиб олишди. iPhone 7 ва 7 Plus кечроқ ишлаб чиқарилгани туфайли рейтингга киритилмади. iPhone 4S эса энг барқарор қурилмалардан бири бўлиб чиқди - бу модель билан боғлиқ муаммолар атиги 2 фоизни ташкил қилган. 

Гаджетлар орасида энг муаммоли қурилма сифатида LeEco Le2 тан олинди. 

Иккинчи ўринда - Xiaomi'нинг икки смартфони - Redmi 3S ва Redmi Note 3 . Samsung Galaxy S7 edge флагмани тўртинчи ўринда. 

Шунингдек тадқиқотчилар узилишлар табиатига кўра ва энг муаммоли иловалар рейтингини тузиб чиқишди. 

Мавзуга оид