Жамият | 14:19 / 23.11.2016
5086
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея пенсия жамғармаси ва Samsung компаниясида тинтувлар ўтказилди

Фото: © РИА Новости

Жанубий Корея прокурорлари давлат пенсия жамғармаси ва Samsung компанияси бош қароргоҳларида тинтувлар ўтказдилар, деб хабар бермоқда 23 ноябрда "Рёнхап" ахборот агентлиги.  

Прокуратура Жанубий Корея президенти маъмурияти жамғармани Samsung ва Cheil Industries Inc. компанияси бирлашишини қўллаб-қувватлашга мажбурлаб унга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Жамғарма Samsung’нинг 11,6 фоиз ва Cheil Industries Inc.’нинг 5 фоиз акциясига эга бўлган. Президент Пак Кин Хе ва унинг атрофидагилар шу тариқа мамлакатнинг энг йирик компаниясига гўёки у президентнинг дугонаси Цой Сун Силга кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдирмоқчи бўлишган. Силнинг ўзига эса 20 ноябрда коррупция можароси билан боғлиқ ҳолда расмий айблов эълон қилинди. 
 
Пенсия жамғармаси бош қароргоҳи ва унинг шўъба корхонаси тинтув қилиниши давомида қаттиқ дисклар, уяли телефонлар ва ҳужжатлар мусодара қилинган. Тинтувлар Samsung’нинг Сеул жанубидаги бош-қароргоҳидаги стратегик ривожланиш бўлимида ҳам ўтказилган. Бу коррупцион можаро билан боғлиқ ҳолда прокурорларнинг компанияга учинчи ташрифлари бўлди. 

Прокурорлар компания Силнинг Германиядаги компанияси ҳисоб рақамига консалтинг хизматларига тўлов сифатида 3 млн доллар атрофида пул ўтказганини тахмин қилишмоқда, бироқ аслида бу пуллар Цой қизининг от спортига ўқиши учун тўланган. Бундан ташқари, Samsung Сил томонидан назорат қилинувчи иккита нотижорат жамғармалари ҳисобига 20 млн доллар ўтказганликда гумон қилинмоқда. Бу жамғармаларнинг ҳисоб рақамларига Жанубий Кореядаги 52 та компания ва 19 та бизнес-гуруҳ умумий ҳисобда 70 млн долларга яқин пул ўтказиб берган.
 

Мавзуга оид