Иқтисодиёт | 18:27 / 24.11.2016
46487
2 дақиқада ўқилади

Россияча шок: 1 доллар 120 рубль?!

Фото: themoscowtimes.com

Нефть нархининг пасайиши ортидан рубль сезиларли қадрсизланади. Шу сабабли таҳлилчилар Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг нефть нархи 25 долларгача тушиб кетиши фалокатли деб ҳисобланмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бердилар.

"Нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши сценарийси юз бериши эҳтимоли кам, бироқ ҳозир замон шундайки, энг ақлбовар қилмас сценарийлар ҳам амалга ошмоқда, мисол учун, Brexit, Трампнинг АҚШда ғолиб бўлиши", деб айтди "Церих Кэпитал Менеджмент" компаниясининг инвестицион таҳлил бўйича директор ўринбосари Андрей Верников.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, нефть нархи тушса, долларнинг курси 110-120 рублгача кўтарилиши мумкин.

"Трамвайлар кўчаларда юраверади, дўконларда ҳам нон бўлади. Бу турмуш даражаси учун фалокатли бўлади. Рублдан оммавий кетиш, инфляция авж олиши, Марказий банк ставкаси ошиши, йирик кредит ташкилотлари касодга учраши юз беради", деб нефть нархининг кескин тушишини изоҳламоқда мутахассис.

"БКС Ультима" бошқарувчи директори Виталий Багаманов нефть нархи кескин тушиб кетиши сценарийсини истисно қилиб бўлмаслигини айтди. "Бозорда таклиф меъёридан ошиқ, бу эса ОПЕК аъзоларини чоралар кўришга мажбур қилмоқда", деб изоҳ берди Багаманов.

24 ноябрда биржадаги савдолар вақтида доллар 64,36 рублдан пастроқ нархда сотилди. У ўтган савдолар ёпилишидаги нархга нисбатан 10 тийинга арзонлашган. Brent нефти учун эса 49,05 доллар берилган.

Шу куни Набиуллина нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши Россия учун фалокат бўлмаслиги, бироқ рублнинг заифлашишига олиб келишини айтган.

Мавзуга оид