Зимбабве ўз қоғоз пулларини муомалага чиқарди
Зимбабве ҳукумати хорижий валюта етишмаётгани сабабли 2009 йилдан бери биринчи марта ўз қоғоз пулларини муомалага чиқарди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Зимбабве Захира банкининг қоғоз пуллари қиймати АҚШ доллариникига тенглаштирилди. Чиқарилган пулларнинг умумий ҳажми 10 млн долларни ташкил қилди.
Маълум қилинишича, мамлакатда АҚШ доллари 2009 йилда мамлакатни гиперинфляция қамраб олгандан кейин ишлатила бошланган. Шундан кейин мамлакатда доллардан ташқари бошқа хорижий валюталар, жумладан ЮАР ранди ва Хитой юани ҳам муомалада бўлган.
Аввалроқ Зимбабвенинг АҚШ долларидан ўз валютасига қайтиши фуқаролар томонидан салбий муносабатга учрагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:02 / 20.12.2024
Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
19:37 / 31.10.2024