Жаҳон | 16:04 / 29.11.2016
13434
3 дақиқада ўқилади

Ҳарвард талабалари 1919 йили Бостонда юз берган фожиа сабабларини аниқлашди

1919 йил январида Бостон порт омборхоналари ҳудудида юз берган йирик ҳалокат сабабига ойдинлик киритилди. Ўшанда, крахмалдан олинувчи қуюқ қора модда солинган йирик ҳажмли идиш портлаган эди. Ҳарвард университети талабалари ушбу портлаш нима сабабдан юз берганини аниқлашган. 

"Улкан идишнинг қопқоғи ҳавога учмасдан бироз аввал кучли портлаш овози эшитилди, - деб тасвирлаган эди The New York Times газетаси ўша воқеа ҳақида ёзар экан. - 2 млн галлон (9,4 млн литр)га яқин қуюқ модда кўчалар бўйлаб оққан, бир неча бинони портлаш кучи билан ёпишқоқ вайрона бўлакларига айлантирган эди... Вагонлар, аравалар ва юк машиналар ағдарилган, бир нечта от ўлди. Йўллар ёпишқоқ модда билан тўлгани боис, транспорт ҳаракати тўхтатилди". 

Фалокат оқибатида 21 киши ҳаётдан кўз юмган, 150га яқин одам турли даражада тан жароҳати олганди. Патоканинг зарба кучи шунчалик бўлганки, ўт ўчириш бўлими биноси пойдевори билан ағдарилган эди. 

"Салкам юз йил давомида нима учун портлаш бу қадар кучга эга бўлганини ҳеч ким изоҳлай олмаган, - деб ёзади газета. – Бироқ, Ҳарвард университетининг ўқитувчи ва талабаларидан иборат гуруҳ Америка физика жамиятидаги учрашувда ушбу воқеага нима сабаб бўлганига оид фикрларни илгари сурган. Уларнинг аниқлашича, Кариб денгизи ҳавзасидан Бостон портига келган йирик ҳажмли бакнинг ичидаги модданинг ҳарорати порт ҳаво ҳароратидан юқори бўлган. Шу билан портлаш учун ажойиб шароит пайдо бўлган". 

Бундан ташқари, портга келганидан сўнг, патокани суюлтириш учун яна қиздиришган. Икки кундан сўнг, патока ҳарорати ҳаво ҳароратидан фарқи 4-5 даражага етганда портлаш рўй берган. Олимлар ўз гипотезаларини дастлаб, маккажўхори сиропи, сўнгра патоканинг ўзидан фойдаланган ҳолда синаб кўришган. Газетанинг ёзишича, ҳалокатнинг моделлаштирилган тажрибаси фожианинг айнисини деярли такрорлаган. 

Шунингдек, ҳалокатга олиб келган сабаблардан яна бири патока сақланган бакнинг ҳолатидир. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бак деворлари бу каби маҳсулотни сақлаш учун талаб қилинган меъёрдан камида 50 фоиз ингичкароқ бўлган ҳамда сифатсиз пўлатдан ясалган. 

Мавзуга оид