Жаҳон | 08:18 / 29.11.2016
5258
1 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти: ИШИД Ироқда эгаллаб олган ҳудудининг катта қисмидан айрилди

Фото: © AFP

ИШИД террорчилари Ироқдаги 56% ва Суриядаги 27% эгаллаган ҳудудларидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Давлат департаменти АҚШ етакчилигидаги 68 давлатдан иборат коалиция пленар йиғилиши натижаларига кўра хабар берди

“Маҳаллий ер устидаги кучлар коалиция ёрдамида Ироқ ва Суриядаги ИШИД жангарилари томонидан эгаллаган ҳудудларнинг катта қисмини қайтаришга муваффақ бўлишди”, - дейилади хабарда.

Ҳисоботда шунингдек, сўнгги ойларда жангариларнинг чегаралар орқали ҳаракат қилиши жиддий равишда қисқарганига эътибор қаратилган. Шунингдек, коалиция террорчилик гуруҳи етакчиларининг ҳалок бўлиши “тезлаштирилган темпда амалга ошмоқда”, дея таъкидлади.

Аввалроқ, Ироқ махсус хизмати Мосулдаги ҳарбий амалиёт вақтида мингга яқин жангарини йўқ қилгани хабар берилганди.
 

Мавзуга оид