Жамият | 10:05 / 29.11.2016
3789
1 дақиқада ўқилади

Италия Ўрта ер денгизида мингдан ортиқ муҳожирларни қутқарди

Фото: © AP

Италия соҳил қўриқлаш хизмати 28 ноябрь куни Ўрта ер денгизида 1400 атрофидаги муҳожирни қутқарган, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

"Бу кун жуда қийин бўлди, аммо бўлинмалар ўз ишларини аъло даражада бажаришгани сабаб барча муҳожирлар қутқарилди", — дея маълум қилган соҳил қўриқлаш хизмати вакили. 

Италия ҳукуматининг маълумотига кўра, 28 ноябрда жорий йилда денгиз орқали мамлакатга кириб келувчиларнинг энг йирик гуруҳи рўйхатга олинган. Умуман, 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида 171 минг муҳожир денгиз орқали сузиб келган, бу борадаги аввалги энг юқори кўрсаткич 2014 йилга тегишли бўлиб, ўшанда 170 минг муҳожир Италия орқали Европага қадам ранжида қилган. 

Ўтган ҳафтада Халқаро миграция ташкилоти маълум қилганидек, 2016 йилнинг ўтган ойлари давомида 4,7 мингга яқин муҳожир ва қочқинлар Ўрта ер денгизидан сузиб ўтиш чоғида сувга ғарқ бўлган. 

Мавзуга оид